Де Лаурентис "Наполи" футболчиларининг маошини 50%га қисқартирмоқчи

"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис унинг жамоани базада қолдириш қарорини бажармаган футболчиларга жазо тайинлашга тайёр.

Football Italia нашрининг хабар қилинишича, Де Лаурентис ҳуқуқшунослар билан бирга футболчиларнинг маошини икки баробарга қисқартириш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

"Наполи" президенти бунинг учун судга мурожаат қилишга ҳам тайёр, чунки футболчиларнинг маошини чорак қисмдан кўп босиб қолиш мумкин эмас.

Шу билан бирга "Наполи" клуби футболчиларга тўланадиган имидж ҳуқуқи асосида тўланадиган ҳақ беришни тўхтатиб турмоқчи. Чунки ушбу воқеа клубнинг ҳам миллий, ҳам халқаро обрўсига салбий таъсир қилди.

Ўқилган: 832
Аурелио Де Лаурентис Италия чемпионати Наполи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Удинезе" Тудорни истеъфога чиқарди
19:32
"Рома" футболчиси Туркияда тўп суриши мумкин
15:13
"Ювентус" Дибала билан шартномани узайтиради
20:10