ЎФА мутахассислари Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясини кўздан кечирди

Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик янада ривожланиб, ўзаро ишонч ва алоқалар борган сайин мустаҳкамланиб бормоқда.

Қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамкорликда юртимизда футболни янада ривожлантириш, “миллионлар ўйини” оммавийлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳа ва дастурлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, ОФК кўмаги асосида футбол билан шуғулланиш учун бир нечта футбол майдонлари барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Майдонларнинг ҳар томонлама сифатли тарзда қурилишини таъминлаш, қолаверса жойларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бевосита ҳудудий футбол академияларига ташриф буюраётганидан хабарингиз бор.

Mутахассислар гуруҳи бу сафар ЎФА қошидаги Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди. У ерда академия тарбияланувчилари учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Қолаверса, янги барпо этилаётган сунъий қопламали майдон қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

“Футболчининг ривожланишида сифатли майдонларнинг аҳамияти анча юқори.

Яхши майдонлар бўлса мураббийлар тезкор ва бугунги кун футболи талабига жавоб берадиган кўплаб ёш футболчиларни тарбия қила оладилар. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда барпо этилаётган ҳар бир майдоннинг сифатли тарзда қурилиши биз учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади”, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Ўқилган: 1312

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Умид Аҳмаджонов Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди
07:17
Футболчиларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳсдан аввал расмий машғулот ўтказишди
08:07
ЎФА тартиб интизом қўмитаси “Металлург” – АГМК учрашувидаги баҳсли вазиятлар бўйича қарор чиқарди
20:34