Тите: Месси менга овозингни ўчир деди. У сариқ карточка олиши керак эди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Аргентина билан ўртоқлик ўйинида Лионель Месси билан юзага келган можаро ҳақида гапириб ўтди.

Аргентиналик футболчи ва Тите биринчи бўлимда бироз айтишиб қолишган эди, кейин Месси қўлини лабларига қўйиб мураббийга ишора қилди.

"Мен ҳакамга шикоят қилдим, чунки Месси сариқ карточка олиши керак эди.

У менга овозимни ўчиришимни айтди ва мен ҳам унга шундай дедим. Ҳамма гап шу. Бошқа бу ҳақида гапиришни истамайман.

Бош ҳакам кучли бўлиши керак, акс ҳолда Месси уни ютиб юборади. Лионель сариқ карточка олиши керак эди, мен эса шикоят қилишга ҳаққим бор", - дейди Тите ўйиндан кейин.

Месси Аргентина терма жамоаси учун 4 ой ўтиб илк маротаба ўйнади ва Бразилия дарвозасига ғалаба голини киритди. Аргентиналик футболчи Америка Кубогидаги коррупция ҳақида айтган гаплари учун ўйиндан четлатилди.

Аргентина термаси Бразилия терма жамоаси Лионель Месси Тите Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Сурхон” жамоаси “Пахтакор” билан ўйнайди
07:17
Жанубий Корея ўртоқлик ўйинида Австралияни мағлуб этди
18:07
"Бавария" ўртоқлик учрашувида рақиби дарвозасига 23та тўп киритди
11:36