Испания футбол федерацияси Тебасдан истеъфо талаб қилмоқда

Испания футбол федерацияси Хавьер Тебасдан Ла Лига президентлиги лавозимидан кетишга чақирди.

Федерациядагилар топ-клублар мазкур позицияни қўллаб-қувватлайди деб ҳисобламоқда. Аввалроқ Ла Лига “Вильярреал” – “Атлетико” учрашувини АҚШда ўтказишни истаган, бироқ федерация қарши бўлганди. Якунда суд федерация фойдасига қарор чиқарди ва шундан кейин муносабатлар кескин ёмонлашган.

Бунга қадар Тебас ва Испания футбол федерацияси раҳбария Луис Рубиалес ўртасида бир нечта келишмовчилар юзага келганди.

RFEF баёноида Тебасни маъсулиятсизликда айблаган. Федерация Ла Лига клубларини Тебаснинг истеъфоси борасида муҳокамалар бошлашга чақирган.

Ўқилган: 1884
Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” клуби “Эль-Класико” учун қайдномани эълон қилди
22:34
Адебайор "Сити" – "Реал" ўйини ҳақида: Агар Роналду бўлганда, Мадрид кейинги босқичга чиқарди
10:31
UEFA делегацияси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади
17:04