Ўртоқлик учрашуви. Бразилия – Аргентина 0:1

Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Саудия Арабистонида ўтган баҳсда аргентиналикларнинг қўли баланд келди

Учрашувнинг 13-дақиқасида Лионел Месси учрашувдаги ягона бўлган голни урди. Дастлаб ҳужумчининг пенальтидан йўллаган зарбасини Алиссон қайтаришга эришди, бироқ қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Месси дарвозани ишғол қилди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва ўйин Аргентинанинг фойдасига ҳал бўлди.

Ўртоқлик учрашуви

Бразилия – Аргентина 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 13 Месси.

Бразилия – Алиссон, Милитао, Данило, Тиаго Силва, Алекс Сандро (Лоди, 64), Каземиро (Уэсли, 86), Лукас Пакета (Коутиньо, 46), Артур (Фабиньо, 55), Виллиан (Родриго, 71), Фирмино, Габриэл Жезус (Ришарлисон, 71).

Аргентина – Андрада, Отаменди, Фойт, Пеццелья, Тальяфико, Паредес (Родригес, 83), Ло Чельсо (Акунья, 59), де Пауль (Домингес, 90), Окампос (Гонсалес, 74), Мартинес (Аларио, 88), Месси.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (22), Данило (27), де Пауль (43), Тальяфико (61), Милитао (64), Паредес (73).

*****

Эътиборингизга ушбу ўйинда урилган ягона голни ҳавола қиламиз:

Ўқилган: 2404
Аргентина термаси Бразилия терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси, 1/8 финал. "Манчестер Юнайтед" – "Милан" 1:1
05:17
Англия Кубоги. "Ливерпуль" дербила "Эвертон"дан устун келди
22:49
Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди
10:16