Ибрагимович: Келдим, кўрдим, забт этдим

“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибрагимович мухлисларга Инстрамда мурожаат қилди.

“Келдим, кўрдим, забт этдим. “Гэлакси”га раҳмат, ушбу клуб мени яна тириклигимни ҳис қилишимга ёрдам берди.

“Гэлакси” мухлислари учун – Сизлар Златанни кўрмоқчи эдингиз, мен сиз хоҳлаган Златтани кўрсатдим. Тарих давом этади....

Энди бемалол бейсбол кўришга қайтсанглар бўлади”, - деб ёзди Ибрагимович.

Маълумот ўрнида, Златанни “Гэлакси”билан тузган шартномаси жорий йилнинг охирида тугайди. Ушбу мавсум 38 ёшли футболчи МЛСда 31 та ўйинда майдонга тушиб 31 та гол урди.

Ўқилган: 1246
Златан Ибрагимович

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига, 12-тур. "Пахтакор" клуби "Локомотив"га, "Насаф" эса "Бунёдкор"га қарши
17:47
Америка Кубоги. Аргентина учинчи ўрин учун баҳсда Чилидан устун келди
01:59
Томас Тухель: Неймар "МЮ" га қарши аниқ ўйнайди. Мен унга ҳордиқ олиш учун вақт бердим, муаммо йўқ
15:02