
Ўзбекистон - Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин бош мураббийимиз ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди:
"Афсуски, ўйинда ютқазиб қўйдик. Футбол шунақа, қаердадир ноҳақлик ҳам учраб туради. Битта кўнгилни ранжитадиган ҳолат бўлди: шунча мухлис келган эди уларга қувончли онларни тақдим эта олмадик.
Мухлислардан мағубият учун узр сўрайман. Ўйин биз учун қайғули ҳисоб билан якунланди. Ҳаёт давом этади, сафарда улар билан яна жанг қилиш учун имконимиз бўлади. Бунга умид қиламан.
Шомуродовга келсак: у узоқ парвоздан келганига қарамасдан ўйинни яхши ўтказди. Иккинчи бўлимда 2:1 ҳисобида олдинга кетаётиб узоқдан бериладиган оширмаларга эътиборни қаратгандик.
Йигитларни ҳис"ҳаяжон чулғаб олганди. Агар сал ақлни ишлатишганда бу ўйинни ютган бўлардик. Ўйлашимча, футболчилар мухлисларни хурсанд қилишга эрта киришиб кетиб, якунни эсдан чиқариб қолишди. Мени кечиринглар.
Биринчи голни ҳам йўқ жойдан пенальтига сабаб қилиб, ўтказиб юбордик. Иккинчиси бўлса рикошет бўлди. Бу ҳам аламли. Ушбу хатоларни кўздан кечириб тегишли хулосалар чиқарамиз.
Ҳимоямизда ҳам камчиликлар бўлди. Қисқа вақт ичида жамоани қайта шакллантириш керак эди, айримлар бу вақт ичида ўзига юклатилган вазифани бажаришга оқсаб қолади. Кўпроқ ҳужумга ўтиб кетганимиз боис, орқада хатолар чиқиб қолди.
Аҳмедов ўз амплуасида ёмон ўйнамади деб ҳисоблайман. Яим ҳимоячиларимиз тўпни олиб қўйгач, ўзлари ҳам олдиришди. Узун оширмаларга эътиборни қаратишга тўғри келди.
Егор Кримецни туширмаганим боиси биз уйда ҳужумкор ўйин истагандик. Кейин унда тезлик бироз пастроқ, қарши ҳужумларда қийинчиликка дуч келардик.
Яна бир марта айтаман, ҳозир жамоани шакллантирямиз, умид қиламан ушбу муаммоларга бартараф берамиз. Айтяпманку, ҳис-туйғу ақлдан ўзиб кетди бугун. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.
Арабларда иккинчи бўлимда кам вазият бўлди, улар гол билан якунланди. Биз эса, шунча голлик вазиятлар яратиб ура олмадик" , - дейди Абрамов.