Боксчиларимизнинг Кубадаги йиғини ўзининг қизғин палласига кирди

Хабар берганимиздек, айни кунларда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубада ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Гаванага 22 нафар спортчи, 8 нафар мураббий билан йўл олган ҳамюртларимиз дастлаб умумий тайёргарлик бўйича шуғулланишган бўлса, кечадан спарринг жанглари бошланди.

Куба терма жамоаси ҳам ўз захирасидаги барча боксчиларни мазкур йиғинга жалб этган. Унда катталар жамоасининг биринчи ва иккинчи рақамли спортчилари, шунингдек, ёшлар терма жамоаси жам бўлган.

“Спарринг жанглари бошланди. Кубалик боксчиларнинг қандай кучли эканини яхши биламиз. Шогирдларимни уларнинг ёшлари билан ишлашда хушёрроқ бўлишга чорладим. Негаки, улар ҳали қизиққон, машғулот жангларида ўзини аямайди. Катталар эса халқаро мусобақаларда номдор рақиблар билан жанг қилавериб пишиб бўлган ва машқда ўзини эҳтиёт қилиб ҳаракат қилади”, – дея спарринг жанглар ҳақида фикр билдирмоқда терма жамоа мураббийи Тўлқин Қиличев.

Эътиборингизга Кариб денгизи соҳилларида йиғин ўтказаётган боксчиларимизнинг фотосуратларини ҳавола қиламиз:

Ушбу йиғин 23 ноябргача давом этади.

Ўқилган: 573
Бокс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Москвада Россия ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди
14:26
Каратэчиларимиз Дубай Премьер-лигасида иштирок этишади
04:04
Шарофиддин Болтабоев Париж Катта дубулға турнирининг кумуш медалини қўлга киритди
07:18