Кутилмаган тарсаки ёҳуд Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3

Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ЖЧ-2022 мусобақасининг Осиё қитъаси саралашидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқич учрашув бошланиш арафасида.

Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли онлайн тарзда трансляция қилишни режалаштирганмиз.

Сайтдан йироқлашманг, зеро бугун муҳим ўйин ишқибозларни кутмоқда.

ЖЧ-2022 саралаши, Осиё қитъаси
Ўзбекистон - Саудия Арабистон 2:3
Гол: Шомуродов (17), Шукуров (56) - Салмон ал-Фараж (23 пен), Салмон ал-Фараж (85), Алдосари (90)
Ўзбекистон: Элдо Суюнов - Фарруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Одил Аҳмедов, Ҳожиакбар Алижонов - Санжар Қодирқулов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов - Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов.
Саудия Арабистони: Муҳаммад Аловис, Зиёд Абдулвоҳид, Муҳаммад Ҳуброни, Муҳаммад Албурайк, Салмон ал-Фараж, Яҳё Алшахри, Султон Хатан, Ёсир Чарсон, Абдуллоҳ  Отайф, Ториқ Ферас, Салим Алдосари.

*****

0'. Вадим Абрамов таркибни эълон қилди. У 4-4-2 ёки 4-3-3- тизимини танлаган кўринади

0'. Бугун бизга ғалаба керак, ҳеч бўлмаса ютқазмаслигимиз керак

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда

0'. Мадҳиялар ижро этилмоқда

1'. Ўйин бошланди

2'. Алижонов - Аҳмедов жуфлиги яхши ўйнади

3'. Саудия Арабистони футболчилари тўпни ўзларида тутиб туришга интилишмоқда

4'. Араблар биринчи стандарт вазият ишлашди. Бурчак тўпи самарасиз якунланди

6'. Рақиб футболчилари анча жипслашиб ўйнашмоқда. Улар ўнг томон ён чиизиқдан тўпни ўйинга киритиб беришди

9'. Дарвозабонимиз Суюнов шошиб ҳаракат қилди ва тўпни рақибларга олдириб қўйишга оз қолди.

10'. Араблар асабийлашишни бошлашди, улар ҳакамнингқ ароридан норзилар. Биз жарима зарбаси ишладик

13'. Машарипов жарима зарбасини ижро этди, аммо юқоридан келган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди. Бу орада улар бурчак тўпи ҳам ишлашди. У кўнгилдагидек чиқмади.

15'. Ўзбекистон Одил Аҳмедов орқали қарши ҳужумга ўтганди... тўп узоқлашиб кетди. Бурчак зарбаси тепамиз

16'. Ҳамдамовнинг узатмасини рақибимиз арима майдонидан узоқлаштиришди

17'. ГОЛЛЛ!!! Шомуродов! Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:0

18'. Алибоев туфайли араблар ўз жарима майдонларида хатога йўл қўйишди. Элдор Шомуродов эса тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди.

20'. Саудия Арабистони ҳам шижоатни оширмоқда
 
23'. ГОЛЛЛ!!! Салмон! Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:1

24'. Салмон Алфараж пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Рустам Ашурматов унинг қўлидан тутиб қолганди, ҳакам наздида

27'. Ўйин марказда давом этмоқда

30'. Яна бир жарима зарбасини ижро этди Ўзбекистон футболчилари, аммо юқоридан келган тўпни араб ҳимоячилари ташқарига чиқариб юборишди

34'. Ўтказиб юборилган голдан кейин вакилларимиз тинишмаяпти. Аҳмедовда иккита вазият бўлди, Ҳамдамов анча фаол

36'. Элдор Шомуродовни жарима майдончасида йиқитишди. Тоза пенальти эди, ҳакам уни инобатга олмади

38'. Кичик устунлик бор биз тарафда. Алибоев - Шомуродов жуфлигида зўр ҳужум чиқаётганди Икром шошиб қолди

40'. Шукуров тўпни Машарипов билан ўйнали, у шеригини тушунмади. Алибоев марказда ҳаракат қилмоқда

42'. Элдор Шомуродов бирга-бир!!! Эҳ, афсус у чўзиб юборди. Голлик вазият эди

43'. Биринчи бўлимнинг охирлари бизнинг тўлиқ устунлигимизда ўтмоқда

45'. Бирични бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

Биринчи бўлим тугади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

48'. Саудия Арабистони футболчилари иккинчи бўлимда анча фаол ҳаракатланишмоқда. Улар жарима зарбасини ишлашди

51'. Рақиблар жуда хафвли ҳужумни уюштиришди, хайриятки уни бартараф эта олдик

54'. Санжар Қодирқулов стандарт вазият ишлади. Ижро этилди - пенальти!!!

55'. Ўзбекистон пенальти тепади!

56'. ГОЛЛЛ!!! Отабек Шукуров пенальтидан гол урди! Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:1

57'. Ўзбекистон олдинга чиқиб олди

60'. Ҳозирча биз учун ҳаммаси кўнгилдагидек. Шу йўсинда давом этишимиз керак

63'. Кўз тегмасин, чап қанотимиз анча фаол. Санжар Қодирқулов яхши ўйнамоқда

66'. Ҳакам бизнинг дарвоза тарафга жарима зарбасини белгилади. Шукуров норози

68'. Машарипов - Сайфиев жуфтлиги ажофиб ҳаракат қилишди ва чап қанотдаужумни кучайтиришмоқчи бўлишди. Аммо якунига етмади

71'. Сўнгги 2 дақиқа ичида Ўзбекистон футболчилари жуда яхши ҳаракат қилишмоқда. Голлик вазиятлар яратилмоқда! Ҳамма футболчилар олдинга интилишган - гол керак бизга яна

75'. Чамаси 20 метрлардан жарима зарбасини йўлладик. Одил Аҳмедовнинг тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди

78'. Бизнинг жарима майдонимизда Отабек Шукуровга нисбатан қоида бузишди

81'. Элдор Суюновга нисбатан ҳам қўполлик иштилди. Бу орада Машарипов ўрнига Отабек Ҳамробеков майдонга тушмоқда

85'. Саудия Арабистони таркибида ўзгариш

86'. ГОЛЛЛ!!! Салмом ал-Фараж! 2:2

89'. ГОЛЛЛ!!! Алдосари! Ҳисоб 2:3

90'. Араблар олдинга ўтиб кетишди

Ўйин тугади. Ўзбекистон мағлубиятга учради.
 
*****

Шомуродовнинг голини томоша қилинг:

ЖЧ-2022 ЖЧ-2022 саралаши Саудия Арабистони термаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади
06:50
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55