Футболчиларимиз Dubai Cup-U23 мусобақадаги иштирокини бошлади

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳридаги халқаро турнирда ўз иштирокини бошлади. Любинко Друлович шогирдлари мусобақадаги дастлабки учрашувни ироқлик тенгқурларига қарши олиб боришди. Голларга бой бўлган учрашувда 3:3 ҳисобида якунланди. Вакилларимиздан Достон Ибрагимов дубль қайд этган бўлса, Нурилло Тўхтасинов ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

«Dubai Cup-U23». БАА
Ўзбекистон ОТЖ – Ироқ ОТЖ 3:3
Голлар: Достон Ибрагимов (21, 64), Нурилло Тўхтасинов (28) – Омер Абдулрахмон (4), Хусайн Жаббор Аббуд (62), Қосим Нассиф (85).

Ўзбекистон U-23: 12. Низомиддин Зиёвутдинов, 2. Ислом Қобилов, 6. Азиз Ғаниев, 8. Нурилло Тўхтасинов, 10. Бобир Абдихолиқов, 15. Ойбек Рустамов, 18. Ҳусниддин Алиқулов, 19. Илҳом Алижонов, 20. Шаҳбоз Жўрабеков, 22. Достон Ибрагимов, 23. Ойбек Бозоров.

Захира: 21. Машхур Муҳаммаджонов, 3. Шароф Муҳиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Дилшод Саитов, 7. Остон Ўрунов, 11. Миржаҳон Мираҳмадов, 13. Шерзод Насруллаев, 14. Аброр Исмоилов, 16. Азиз Амонов, 17. Ислом Рашидхонов, 24. Асад Собиржонов, 31. Иброҳим Йўлдошев.

«Dubai Cup-U23» турнири 13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида ўтказилиб, унда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Ушбу мусобақа келаси йил Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёрланаётган футболчиларимиз учун аҳамиятли турнир ҳисобланади.

Ўқилган: 982
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОФКнинг мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича 8-йиғилиши ниҳоясига етди
00:27
Ўзбекистон U-19 ўртоқлик ўйинида “Левски София” билан баҳс юритди
04:12
Ўзбекистон B Про лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди
01:00