Вадим Абрамов: Асосий рақибимиз Саудия Арабистони - эртага уларни енгишимиз керак!

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳсидан аввал матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда миллий термамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ва сардоримиз Одил Аҳмедовлар журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди:

"Олдимизда жиддий ўйин турибди. Умуман олганда бу гуруҳда асосий курашлар ушбу жамоалар ўртасида кечади. Тўғри, мусобақа жадвалида 1-ўринда турибмиз, аммо эртага асосий рақибимизни мағлубиятга учратишимиз керак.

Саудия Арабистони жиддий рақиб. Уларни енгиб, кейинга турларга ўзимизга бўлган ишонч билан давом этишимиз керак. Одатга кўра, биз уларни ҳурмат қиламиз ва ғалаба қозонишга умид қиламиз. Тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша бўлди.

Биз ўз уйимизда ўйнаймиз, бундан эса фойдаланишмиз керак.

Лутфулла Тўраевга келсак: у Қирғизистонга қарши ўйинда ўзини кўрсатди. Майдонга тушди ва ҳеч нарсани бузиб юбормади. У бошқа ЖЧ саралашларини кўрган ва иштирой этган жудаям тажрибали футболчи, унинг жамоада бўлиши зиёнга ишламайди. Ёш футболчиларга ўрнак бўлишига ишонаман.

Саудия Арабистонини етарли бой тажрибага эга бўлган мутахассис бошқармоқда. Мен уни Марокаш термасидага фаолиятидан бери биламан. Уни бекорга жиддий термага таклиф қилишмаган. Эртага бизга қарши қандай ўйнашини билмайман.

Қисқа вақт ичида катта ўзгариш қила олмаймиз. Аммо, мавжуд муаммоларимизни йўқотишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Бу рақибимизга боғлиқ: агар улар бизнинг муаммоли нуқталаримизни кўрсатиб беришса, демак ўша йўналишга урғу берамиз. Усиз ҳам биз муаммоларимиз қаерда эканлигини яхши биламиз. Эртага ўйиндан сўнг биргаликда муҳокама қиламиз.

Таркибга чақирилмаган футболчиларимизни кузатиб боряпмиз. Уларнинг муваффаққиятларидан хурсандмиз. Аммо, уларнинг амплуаларида бизда ҳозир бошқа футболчилар мавжуд. Ушбу иккита ўйин ўтгач, биз асосий футболчиларни танлаб оламиз", - деди Абрамов.

"Эртанги ўйиннинг муҳимлиги ҳамма билиб турибди. Мухлислардан келиб бизни қўлаб-қувватлаб утришларини истардик. Ўз навбатида биз эса, уларни хурсанд қилиб бутун Ўзбекистон халқига қувончли онларни тақдим қилмоқчимиз.

Қирғизистонга қарши ўйиндаги жойимга келсак: мен бу нуқтада аввал ҳам ўйнаганман, шундай экан бундан ажабланмайман", - дейди Одил Аҳмедов.

Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралаши Саудия Арабистони термаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эктор Купер кетиши керакми? Унга охирги марта Яманга қарши имкон бериш лозим - ўзгартирмаса кетиши керак!
08:26
"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди
01:48
Умид Аҳмаджонов ЎФА Биринчи вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёзди
13:57