Аёллар футболи. Олмалиқда ПФЛ Лига кубогининг иккинчи босқич ўйинлари старт олди

Олмалиқда аёллар футболи бўйича Олий ва Биринчи лигада иштирок этувчи футбол клублари ўртасида ўтказиладиган ЎзПФЛ Лига Кубоги мусобақасининг иккинчи босқич ўйинлари старт олди.

Дастлабки кунда маҳаллий “АГМК-W 2” жамоаси Термизнинг “Сурхон-W” клубига қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мусобақа тақвимига кўра, эртага яна бир учрашув бўлиб ўтади. Унда “Бухоро-W” “Сурхон-W” жамоасига қарши майдонга тушади.

Аёллар футболи бўйича ЎзПФЛ Лига кубоги

11 ноябрь, душанба
АГМК-W 2 - СУРХОН-W 1:2
Олмалиқ. ОКМК СМ. 53 томошабин
Ҳакамлар: Кристина Борисова, Александра Кончикова, Дарья Снеткова
Назоратчи: Рўзим Давлетмуратов
Комиссар: Ойбек Юнусов
Голлар: Айгерим Отеназарова, 7 (1:0), Нилуфар Муродова, 10 (1:1), Муқаддас Абдураҳмонова, 32 (1:2)
Огоҳлантиришлар: Руҳсора Усмонова, 70, Райхона Абдураҳимова, 74 - Маърифат Раимова, 89.

Ўқилган: 746
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари билан учрашди
07:35
Иван Соловьёв: Ўртоқлик ўйинида ҳиссиётга берилмаслик керак
09:32
Андрей Канчелскис: Рақибни менсимадик ва мағлуб бўлдик
21:32