“Ливерпул” “Энфилд”да “Манчестер Сити”га имкон қолдирмади

Англия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Ливерпул” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз якунига етди. “Энфилд”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишди.

6-дақиқада Фабиньо ҳисобни очган бўлса, 13-дақиқада Муҳаммад Салаҳ “қизиллар”нинг иккинчи голини урди. 51-дақиада Садио Мане ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

78-дақиқада меҳмонлар Бернарду Силванинг голи билан жавоб қайтаришди. Қолган вақтда Манчестер клуби ҳарчанд уринмасин ҳисобни ўзгартира олмади.

Шу тариқа, “Ливерпул” очколарини 34тага етказиб олди ва турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. “Сити” эса (25) 4-ўринга тушиб кетди.

АПЛ, 12-тур

Ливерпуль – Манчестер Сити 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 6 Фабиньо, 2:0 – 13 Салах, 3:0 – 51 Мане, 3:1 – 78 Бернарду Силва.

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Александер-Арнолд, Ловрен, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон (Милнер, 61), Вейналдум, Мане, Салах (Гомес, 87), Фирмино (Окслейд-Чемберлен, 79).

Манчестер Сити – Браво, Анхелиньо, Уокер, Стоунз, Фернандиньо, Родри Эрнандес, Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 71).

Огоҳлантиришлар: Родри Эрнандес (65), Габриэл Жезус (90).

Ўқилган: 2159
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” меҳмонда “Леганес” устидан иродали ғалабани қўлга киритди
18:58
“Реал” янги футболчисини таништирди (фото)
18:23
Футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда
10:21