"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Брайтон"дан устун келди ва 7-ўринга кўтарилиб олди

Англия Премьер-лигасининг 12-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Брайтон" учрашуви якунланди.

"Олд Траффорд"да кечган баҳс "қизил иблислар" ниҳоят 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Баҳснинг 17-дақиқасида Андреас Перейра ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса "Брайтон" футболчиси Проппер ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди, 2:0.

Танаффусдан сўнг "Брайтон" аъзоси Данк орадаги фарқни қисқартирди. Бироқ бу голдан икки дақиқа ўтиб эса Маркус Рэшфорд жамоадоши Антонио Марсьяльнинг узатмасини голга айлантирди, - 3:1. Эътиборлиси, Марсьяль илк голда Перейрага ҳам голли узатмани амалга оширганди.

Шу тариқа, ўйин 3:1 ҳисобида Оле-Гуннар Сульшер шогирдларининг ғалабасига эришиб, очколари сонини 16тага етказди.

АПЛ, 12-тур

«Манчестер Юнайтед» - «Брайтон» - 3:1
Голлар: Перейра (17), Проппер (19, автоголь), Рэшфорд (66) - Данк (64)

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, ван Биссака, Линдельоф, Магуайр, Уильямс, МакТоминей, Фред, Жеймс, Перейра (Лингард, 70), Рэшфорд, Марсьяль.

«Брайтон»: Райан, Монтойя (Марч, 46), Данк, Даффи, Берн, Троссард, Стефенс, Проппер, Альзате, Конноли (Мюррей, 46), Маупай.

Ўқилган: 2149
Англия чемпионати Брайтон Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" 2:1. Шарҳ, статистика ва видео
21:54
Гвардиола Магуайрдан воз кечди
03:26
Моуриньо Ндомбеле билан можаро ҳақида: Бунақа бўлгани йўқ. Мен барча 5 та ўзгаришни ишлатишга мажбур эмасман
01:16