
"Арсенал" клуби бош мураббий Унаи Эмерини бўшатиб юборишни режалаштиргани йўқ, деб маълумот бермоқда The Athletic нашри.
Клуб раҳбарияти жумладан "Арсенал" соҳиби Стэн Кронке, директорлар Рауль Санльеи, Винай Венкатеш, Эду ва бошқалар 48 ёшли мутахассисга тўлиқ ишонмоқда.
Мураббийнинг келажаги борасидаги қарор ёз ойи келишига яқин ойдинлашади.
Клуб вакиллари Эмерининг ўрнига бошқа мураббий топиш учун алоқага чиққанларини рад этишди. "Арсенал" раҳбариятининг фикрига кўра, жамоанинг аҳволини яхшилаш учун етарлича вақт бор.
Эслатиб ўтамиз, кеча лондонликлар "Лестер"га ўз майдонида мағлуб бўлдишди. Англия чемпионатида "Арсенал" жамоаси 17 очко билан 6-поғонани банд қилмоқда.