“Барселона” Суаресни текинга қўйиб юбориши мумкин

МЛС чемпионатидаги “Интер Майами” клуби аввалгидек “Барселона” ҳужумчиси Луис Суаресга қизиқиш билдирмоқда.

Айни дамда каталонияликлар уругвайлик футболчининг келажаги борасида бир қарорга келишгани йўқ. Аммо унинг ёши январь ойида 33 ёшга тўлишини инобатга олган ҳолда “кўк-анорранглилар” раҳбарияти унинг ўрнига ўринбосар изламоқда.

Лекин бошқа тарафдан, Суарес Месси билан яхши тандем ҳосил қиляпганини ҳисобга олиб, клуб уни текинга қўйиб юбориш нияти йўқ.

Бироқ МЛС клуби трансфер учун пул ажратмайди. Улар одатда эркин агентлар билан шартнома имзолайди. Агарда Суарес ўзи клубни тарк этишни истаса, маълум шартлар билан “Барселона” уни қўйиб юбориши мумкин.

Маълумот ўрнида, Суареснинг “Барселона” билан тузган шартномаси 2021 йил тугайди.

Ўқилган: 2305
Барселона Интер Майами Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар: Мен Парижга қайтаман
12:35
Зидан Алаба билан трансфер борасида гаплашмоқда. Бироқ "Реал" у истаган маошни бермоқчи эмас
08:50
Германия чемпионати, 7-тур. "Боруссия" Д – "Бавария" 2:3
07:11