Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун БААга йўл олади

Келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

Олдинроқ хабар берганимиздек, ноябрь ойида ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этади. 13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Унда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Мазкур мусобақа олдидан бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин олиб борган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААга йўл олади.

Ўқилган: 1476
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду коронавирус ҳақида: Коронавирусга тестлар ёлғон маълумот кўрсатмоқда
11:01
"Манчестер Сити" клубининг икки футболчиси коронавирусга чалинди
07:19
"Бунёдкор" Тошкентда "Сурхон"ни енгди, АГМК Бекободда "Металлург"га ютқазиб қўйди
20:54