"Барселона" ҳужумчиси МЛСга йўл олишни истамоқда

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини МЛСнинг янги иштирокиси бўлиши кутилаётган "Интер Майами" клубида давом эттирмоқчи.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, "Барселона" аллақачон 33 ёшли уругвайлик футболчига ўринбосар изламоқдалар. Суареснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

"Интер Майами" эса Суаресни эркин агент бўлганидан сўнг ўз сафига бепулга қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Бу мавсумда Суарес "Барселона" сафида барча мусобақаларда 13та ўйинда 8 маротаба тўп киритишга эришди.

Ўқилган: 950
Барселона Интер Майами Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" – "Эйбар": Таркиблар!
18:17
“Реал”нинг яна бир футболчиси жароҳат олди
18:18
Рамос ва "Реал" янги шартнома борасида келиша олмаяпти
21:36