Ўзил Италия ёки Германия чемпионатига йўл олиши мумкин

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

Bild нашрида ёзилишича. 31 ёшли хавбекга "Бавария" ва "Милан" клублари томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Бу клублар яқинлашиб келаётган қишки трансферлар мавсумидаёқ Ўзилни ўз таркибига қўшиб олишга тайёр.

Ўз навбатида Ўзилнинг ўзи ҳам фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиришга қарши эмас. Футболчи "Арсенал" клуби устози билан келиша олмаяпти. Қолаверса, мухлислар ҳам унга нисбатан ҳурматсизлик қилишмоқда.

Жорий мавсумда Ўзил АПЛ доирасида 2та учрашувда майдонга тушди.

Ўқилган: 565
Арсенал Месут Ўзил Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Юнайтед" МЛС клубидан футболчи сотиб олмоқчи
14:07
Косьелни "Арсенал"дан кетди. У Францияда тўп суради
21:41
“Милан” Аргентинадан футболчи сотиб олмоқчи
18:07