А Серия. "Сассуоло" ўз майдонида "Болонья" устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

Италия А Сериясининг 12-тур учрашувларига старт берилди. Илк баҳс "Сассуоло" ва "Болонья" иштирокида ўтказилди.

Ўз майдонида ҳаракатланган "Сассуоло" футболчилари 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида Капуто ва Бога (2та) тўп киритган  бўлса, "Болонья"нинг жавоб голи Орсолини ҳисобига ёзилди.

Мазкур ғалабадан кейин "Сассуоло" ўз ҳисобидаги очколарини 13тага етказиб, 11-ўринга кўтарилди. "Болонья" эса 12 очко билан 14-ўринга тушиб кетди.

Италия чемпионати, 12-тур

«Сассуоло» - «Болонья» - 3:1
Голлар: Капуто (34), (75), Бога (69) – Орсолини (71).

Ўқилган: 378
Болонья Италия чемпионати Сассуоло

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Интер”дан double-рекорд
17:26
Буффон нега “Ювентус”га қайтди?
03:03
Италия чемпионати, 12-тур. "Ювентус" – "Милан" 1:0
08:28