6 ноябрь – "Галатасарой" мухлислари учун қора кун

Хабарингиз бор, 6 ноябрь куни Истамбулнинг "Галатасарой" клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тури доирасида Мадриднинг "Реал" клубидан йирик ҳисобда мағлубиятга учради - 0:6.

Шу тариқа 6 ноябрь – "Галатасарой" мухлислари учун қора(омадсиз) кунга айланди. Тарихга назар солсак, "Галатасарой" бу кунда яна бир қақшатқич мағлубиятга учраганига гувоҳ бўламиз. Ажабланарли жиҳати шундаки, истамбулликлар 2002 йилнинг 6 ноябрь санасида ҳамшаҳарлари "Фенербахче" клубидан ҳам 0:6 ҳисобида енгилишганди.

Эслатиб ўтамиз, "Сантьяго Бернабеу"даги мағлубиятдан кейин "Галатасарой" 1 очко тўплагани ҳолда мусобақанинг А гуруҳида 4-ўринни банд этган. Туркларда кейинги босқичга чиқиш умиди бўлмаса-да, ЕЛ плей-оффига йўлланма олиш имконияти сақланиб қолди.

Туркия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду 11 ёшли бола билан суратга тушиш учун автобусни тўхтатди (Видео)
15:23
"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
Триппьер Мадрид клубидан таклиф олди
11:44