Испанияда "Зенит"ни "Путиннинг жамоаси", деб аташди

Испан телеканалларидан бирида Россиядаги футбол ва сиёсат ўртасидаги алоқалар ҳақидаги лавҳа эфирга узатилган.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, TV3 телеканалиниг журналисти Манель Алиас томошабинларга собиқ Совет Иттифоқи замонида баъзи жамоалар ҳукумат идоралари билан узвий алоқада бўлганлиги ҳақида ҳикоя

қилган. Хусусан, ЦСКАнинг Мудофаа вазирлиги билан, "Динамо"нинг эса Ички ишлар вазирлиги билан алоқалари илова қилинган.

Муаллиф замонавий рус футболи ҳақида гапирар экан, ҳозир бундай алоқалар йўқлигини алоҳида таъкидлаган. Бироқ, Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубини Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг

жамоаси, "Ахмат" клуби бошқаруви эса Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кодировнинг бошқаруви остида эканлиги ҳақида маълумот берган.

Европа Лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Месси “Барселона” билан шартномани узайтиришни истамаяпти
21:48
Расман! Облак “Атлетико” билан амалдаги шартномасини узайтирди
17:48
Адурис Ла Лигада Мессининг рекордини такрорлади
14:04