Клопп: "Сити"ни мағлубиятга учратиш учун охиригача ҳаракат қиламиз

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 12-турида "Манчестер Сити"га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизни олдида кўплаб ўйинлар кутмоқда. Лекин ўтган мавсумда "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият бизга ёмон таъсир қилган эди.

Биз "Сити"га қарши ўйинга тайёргарликни олиб бормоқдамиз. Бу ўйинда ғалаба қозониш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Осон бўлмайди, рақиб ҳам кучли. Уларда дунёнинг кучли мураббийи ишламоқда. Таркибда юлдузлар кўп. Биз эса бу  қарама-қаршиликда устунликни ўз томонимизга оғдиришга интиламиз.

Бу мавсум аввалгисидан анча фарқ қилади. Мавсум якунига қадар нима бўлишини билмаймиз", - дея Клопп сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Ўқилган: 931
Англия чемпионати Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тоттенхэм" бугун Бэйлни сотиб олмоқчи. Клуб буни амалга ошишига ишонмоқда
03:36
"Арсенал" ўз майдонида очко йўқотди, "Брайтон" ва "Ньюкасл"дан ғалаба
22:23
Клопп "МЮ"га қарши ўйин ҳақида: Топ жамоалар бизга қарши оддий ўйнашади
20:33