Обамеянг учун курашаётган "Реал"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди

"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли габонлик футболчига "Барселона" ҳам қизииб қолди. Улар Луис Суаресга ўринбосар излашда давом этмоқда.
Шунингдек, "Реал" ҳам Обамеянг сотиб олишни режалаштирмоқда. Клуб президенти Флорентино Переснинг ўзи габонликни харид қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 2018 йилнинг январида Обамеянгни 64 миллион евро эвазига "Боруссия Д" сотиб олганди. 2018/2019 йилги мавсумда у АПЛда 22та тўп киритиб, "Ливерпуль" етакчилари Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ билан биргаликда тўпурарга айланди.

Бу мавсумда эса Обамеянг "тўпчилар" сафида 11та учрашувда 8 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Ўқилган: 1200
Арсенал Барселона Пьер-Эмерик Обамеянг Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ла Лига президенти Мессининг солиқ билан муаммолари ҳақида: Мен ҳам ҳар бир келишувни ўқимайман
00:59
Бугун "Атлетико"- "Валенсия" ўйинида мадридликлар очко ололмаса "Барселона" чемпион бўлади
08:26
"Барселона" ярим ҳимоячиси фаолиятини Италияда давом эттирирши мумкин
06:53