АГМК клуби "Сўғдиёна" ва "Андижон"га қарши назорат учрашувини ўтказади

Суперлигада юзага келган танаффус муносабати билан жамоамиз футболчиларига берилган қисқа муддатли таътил тугади ва бугундан АГМК машғулотларни тиклади.

Қибрайда йиғилган жамоамиз аъзолари бугундан эътиборан Суперлиганинг охирги 3та тури доирасидаги ўйинлар ва Лига Кубоги финалига тайёргарлик жараёнини бошлади.

Мазкур йиғин доирасида жамоамиз иккита назорат учрашувини ҳам ўтказиши кўзда тутилган. Дастлабки назорат баҳсини 11 ноябрь куни "Сўғдиёна"га қарши ўтказсак, орадан бир ҳафта ўтгач, яъни 18 ноябрда "Андижон" жамоаси билан беллашув ўтиши режага киритилган.

Юзага келган танаффус вақтида футболчиларнинг ўйин амалиёти мазкур ўтказиладиган назорат баҳслари орқали сақлаб қолишга қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК жорий мавсум якунида яна тўртта ўйин ўтказади. Чемпионат доирасида аввал Қўқонга сафар қилинса, кейинчалик Олмалиқда "Қизилқум" билан уйдаги ёпилиш учрашуви бўлиб ўтади. Суперлигадаги охирги турни эса жамоамиз Бухорода ўтказади. Шунингдек, қиш фаслида эса Лига Кубоги финали орқали мавсумга якун ясалади.

Бўлажак муҳим ўйинларга эса АГМК мазкур йиғин орқали қизғин ҳозирлик кўради.

Ўқилган: 466
АГМК Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фарруҳ Сайфиев: Чиройли футбол билан мухлисларга хурсандчилик улашишда давом этмоқчимиз
11:44
"Сурхон" — "Динамо": Таркиблар!
15:25
"Локомотив" Бухорода ғалабага эришди
21:07