Роналду Маурицио Сарридан норози

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Локомотив" клубига (2:1) қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви мобайнида уни алмаштириб юборгани сабабли Саррининг қароридан норози бўлди.

"Кекса синьора" бош мураббийи Маурицио Сарри ўйиннинг 81-дақиқасида Роналдунинг ўрнига Пауло Дибалани майдонга туширди.

Португалиялик футболчига бу ҳолат ёқмади ва у майдонни тарк этаётган пайтида мураббийга қўл беришни хоҳламади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 2:1 ҳисобида туринликлар ғалабаси билан якунланди.

Европа Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хендерсон: "Наполи"га қарши ўйин қизиқарли кечади
10:13
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57
Барселонага учган "Манчестер Юнайтед" таркиби!
17:27