Оддий бир мухлисдан ван Дейкка мактуб (Barcafans.asia блоги)

Виржил ван Дейк мен сени ёмон кўраман, сабабини биласанми? Чунки сен ҳимоячи бўла туриб Мессию Роналдуларни доғда қолдира олдинг, сен ҳақингда мухлисларинг нима дейди айтайми? Виржил борми, Тамом биз ютдик. Виржил борми, ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, Виржил борми, Биз камида чемпионмиз.

Виржил сен шундай ҳимоячисан-ки, ҳатто азалий рақибинг Ман.сити ишқибозлари сени ёқтиришади, сенга доим ҳавас нигоҳлари ила боқишади. Сендаги бу нарса ҳозирги замон ҳимоячиларининг биронтасида йўқ! Ўша Рамосни, Барселонада қандай қарши олишини биламиз, Пикеда эса тескариси. Ҳатто-ки, ёш уканг де Лигтни ҳуш кўрмайдигонлар ҳам топилади. Исталган бир позитциядошингни олсак, унга барибир зидди келиб чиқаверади. Сендай ундай эмассан, бошқалардан фарқинг кўрдингми? Сени яна катта устунлигинг иккита ўзга сайёраликлар билан рақобатда синиб қолмаганингда, бир мавсум шундай шоҳсупада синиб қолган, Гризманни кўрдик, Рибери ҳам ҳаммаси меники деб кетди, Роббен эса афсуски унутиб қўйдик, Златан ҳали ҳам Эвропада ўйндай оламан деб ҳеч нарса қила олмади, жамоадошинг Салаҳни айтмай қўя қолайлик, Неймарни аҳволи ҳаммага аён, Модрич бунақа даргоҳларга энди умаман қадам қўймаса керак, ёши ўтяпти тўғри тушунамиз. Сен эса куч-қувватда, ёшда ҳам ҳали имконият ешиклар очиқ бўлаверади-бўлаверади, токи ўзинг келаверинг чарчаб қолмасанг кифоя.

Рамосни биламиз, агрессив ҳаракат қилади, рақибни еб қўйсам дейди, ғалаба бизники бўлса бас қолгани кейинги даражада дейди, ора-чурада бир-бир айёрлик ҳам қилиб туради, қизилу, сариқларнию айтмай қўя қолай, тўғри ҳужумни якунлашда ажойиб, боши ҳаракатларни кўрган одам, сени кўрмасдан туриб, бу - енг зўри дейди. Рамосда жамийки қандай ижобий хислатлар бўлса ҳаммаси сенда мавжуд. Сен бошқачасан.

Ван Дейк сени ёмон кўраман, олингда рақибинг турса, сени индамай алдаб ўтиб кета олмайди, сен билан иккинчи қаватдаги ўйинда Роналду ҳам бас келиши мушкул, сени бази ҳатти-ҳаракатларинг одамни асабини ўйнайди. Сендаги ўйин ўқий олишинг, шерикларни яхши ҳис қила олишинг, менга умаман ёқмайди. Сен билан бир жамоа таркибида бир  позитцияда оддий ҳимоячи тўпсурса етарли уни ҳам исми топларлар ичида зикр қилинади, Рамосда бундай йўқ, хоссатан Пикеда ҳам. Луизу, Магуайр Бонуччиларни тил олишга одам бироз эринади. Манчестер ситининг фолон миллионларга олиб келингдан ҳимоячилари сени олингда хижолат тортиб қолади.

Сен марказий ҳимоячилари орасида ғирт эталонсан, Тамом сен энг зўрисан. Бу эса - айримларни жиғибийрон қилади. Қанақадир Саутгемптондан даҳшатли сумма £75 миллион фунтга сотиб олинганинг эса одамни шокка тушуради. Ливерпульдаги илк ўйинларида пулинг юзингга урувчилар ҳам топилиб турди, ҳозирга келиб барчаси шунчаки унутилди, барча-барчаси. Сенинг Ливерпульингдан Манчестернинг қизил томони ҳам ўзигача ибратланган ҳолда Магуайрни сотиб олди, Магуайр ҳам сени йўлингдан юра оладими? йўқми? бунинг умаман фарқи йўқ, сен биттасан!

Ғаниев Ислос

Блоглар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Одилдан серия ёки легионерларимизда нима гаплар?
21:43
Яна Роналдунинг турмуш тарзидан “ҳикоя”ча ("ИнтерФутбол" блоги)
05:55
Дмитрий Михайлович блогида. Етакчининг ўзгариши
14:12