Европа Лигаси, 4-тур. "Манчестер Юнайтед" – "Партизан" 3:0

Европа Лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда Сербиянинг "Партизан" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, "қизил иблислар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Гринвуд ҳисобини очган бўлса, кейин Марсьяль ва Рэшфордлар ўзҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди. Ўйин майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди.

Мазкур ғалаба Сульшер шогирдларига 3 очкони тақдим этди.

Европа Лигаси, 4-тур
L гуруҳи
"Манчестер Юнайтед" Англия – "Партизан" Сербия 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 21 Гринвуд, 2:0 – 33 Марсьяль, 3:0 – 49 Рэшфорд.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Уан-Биссака, Янг, Рохо, Магуайр, Фред (Гарнер, 63), Мактомини (Лингард, 75), Мата, Марсьяль, Гринвуд, Рэшфорд (Перейра, 67).
Партизан – Стойкович, Милетич, Остоич, Урошевич, Павлович, Натхо (Тошич, 60), Шчекич, Здьелар, Асано (Стеванович, 70), Сума, Умар (Иванович, 86).
Огоҳлантиришлар: Натхо (32), Павлович (58), Янг (71).

Ўйин статистикаси билан танишинг:

Ўқилган: 3608
Европа Лигаси Манчестер Юнайтед Статистика

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси, 5-тур. "Арсенал" ютқазди, "Астана"нинг ажойиб ғалабаси ва бошқа натижалар
07:42
"Бунёдкор" — "Пахтакор": Таркиблар!
16:16
Олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши баҳсдан аввал сўнгги машғулотини ўтказди
07:07