Санчо учун асосий харидорлар маълум бўлди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчога қизиқиш ортмоқда.

Eurosport нашрида ёзилишича, 19 ёшли инглиз хавбекига "Манчестер Юнайтед", "ПСЖ" ва "Реал" клублари асосий харидор сифатида қаралмоқда. Санчо қишки трансферлар мавсумидаёқ "Боруссия"ни тарк этиши мумкин.

Ҳозирда ушбу хавбекнинг трансфер баҳоси 100 миллион еврони ташкил қилмоқда. Юқорида айтиб ўтилган клублар бу трансферни тўлашга тайёр.

Бу мавсумда Санчо Бундеслига доирасида 8та учрашувда 3та гол ва 5та голли узатмани амалга оширган.


Ўқилган: 1044
Боруссия Д Жейдон Санчо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Байер" ўз етакчисини "Манчестер Юнайтед"га сотишга тайёр
12:41
"Бавария" Нойерга янги шартнома таклиф қилмоқчи
20:40
"Бавария" Тимо Вернер билан шартномани имзолаши мумкин
00:52