Сергеев "Пахтакор" таркибида 100-голини урди

Игорь Сергеев жамоамиз учун ўзининг 100-голини уришга муваффақ бўлди.

Бундан бир қанча муддат илгари фаолиятида 100-тўпини киритишга эришган ҳужумчи энди "Шерлар" сафида юбилей голини уришга эришди. "Сурхон"га қарши беллашувда киритган биринчи тўпи Сергеев учун "Пахтакор"даги 100-голига айланди. Ўша куни у 101-голини ҳам киритиб улгурди. Голлардан 82таси миллий чемпионат баҳсларига тўғри келади. Яна 10 тўпни Чемпионлар Лигаси учрашувларида киритган бўлса, қолган голлар кубок ўйинларида урилган. Шундай қилиб, Игорь "Пахтакор" сафида 206 беллашувда 101 тўп киритди. Чемпионатдаги кўрсаткичлари эса 153 баҳсда 82 голни ташкил қилмоқда.

Сергеев жорий мавсум "Пахтакор" билан 4-марта Ўзбекистон чемпиони ва 2-бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлишга эришди.

Умид қиламизки, Игорь ҳали жамоамиз учун муҳим голлар уриш ва ғалабалар келтиришда давом этади.

Ўқилган: 2422
Игорь Сергеев Пахтакор Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Пахтакор” клуби “Истиқлол”ни мағлубиятга учратди ва ОЧЛ чорак финалига йўл олди
01:26
Вадим Абрамов: Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди
06:14
Роналдо: Эктор Купер деганлари одамни қийнаб юборарди
06:55