Льорис жарроҳлик амалиётидан чиқди. Дарвозабон бу йили майдонга тушмайди

"Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис қўлидан олган жароҳатидан сўнг жарроҳлик амалиёти қилинди.

Англия чемпионати 8-тур "Брайтон" жамоасига қарши ўйинда франциялик посбон ерга ноқулай йиқилиб, қўлидан жароҳат олган эди.

Бошида клуб Льорисни жарроҳлик амалиёти қилишини режалаштирмаган эди, бироқ қўшимча кўриклардан кейин шифокорларнинг жиддий аралашуви кераклиги аниқланди.

Ўйинчи 2020 йилнинг бошида машғулотларга киришиши режа қилинмоқда.

Ўқилган: 371
Англия чемпионати Жароҳатлар Тоттенхэм Уго Льорис

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Азар операция қилинди, у қачон қайтади?
11:00
Гвардиола Агуэро билан бўлган вазиятга изоҳ берди
21:05
"Ювентус" клуби "Ноттс Каунти"га 117 йиллик қарзини қайтара олмади
09:15