Бугун Европа Лигасида 4-тур учрашувлари давом эттирилади

Бугун, Европа Лигасида навбатдаги 4-тур ўйинлари давом эттирилади. Кеча "Арсенал" клуби мазкур баҳсларини бошлаб берган эди.

"Манчестер Юнайтед" бугун "Олд Траффорд"да Сербиянинг "Партизан" клубига қарши баҳс юритади. "Қизил иблислар" гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқишни режалаштирмоқда.

"J" гуруҳида тўп сураётган "Рома" эса сафарда "Боруссия М" билан куч синашади. Римда кечган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Айни вақтда ушбу гуруҳда Пауло Фонсека устозлигидаги "бўрилар" 5 очко билан пешқадамликни қўлга олган.

Римда эса бугун "Лацио" клуби "Селтик"ни қабул қилади. Глазгода кечган илк ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Европа Лигаси, 4-тур

20:50. Астана - АЗ Алкмар
22:55. ЛАСК - ПСВ
22:55. АПОЭЛ - Қорабоғ
22:55. Дюделанж - Севилья
22:55. Копенгаген - Динамо Киев
22:55. Лугано - Мальмё
22:55.Русенборг - Спортинг
22:55. Базель - Хетафе
22:55. ЧФР - Ренн
22:55. Стандард - Айтрахт
22:55. Краснодар - Трабзонспор
22:55. Лацио - Селтик
01:00. Манчестер Юнайтед - Партизан
01:00. Фейеноорд - Янг Бойз
01:00. Брага - Бешиктош
01:00. Боруссия М - Рома
01:00. Вулверхэмптон - Слован
01:00. Вольфсберг - Истанбул
01:00. Вольфсбург - Гент
01:00. Александри - Сент-Эьтен
01:00. Ференцварош - ЦСКА
01:00. Эспаньол - Лудогорец
01:00. Рейнджерс - Порту

Ўқилган: 3645
Европа Лигаси Манчестер Юнайтед Рома Селтик Глазго

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гризманн: Бенземанинг Жиру ҳақидаги сўзларига жавоб берсам муаммо чиқади
15:33
“ПСЖ” Неймарни “Реал”га сотишга тайёр, “Барса”га эса йўқ
08:42
Эктор Купер: Эртага ўйин услубимизда баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз
19:06