Машарипов ҳисобида голли ҳаракатлар сони 32тага етди

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳозиргача 32 тўп киритилишида бевосита иштирок этган.

Жамоамиз гол уришида унинг фаол ҳаракатлари сони 32тага етди (голли узатма, пенальти ишлаш). Шуларнинг 21тасида Машарипов чемпионат баҳсларида "Пахтакор" тўп киритишига ҳисса қўшган. 6 марта Лига Кубогида, 5 бор Ўзбекистон Кубогида ва бир марта Чемпионлар Лигасида жамоадошлари гол уришига кўмаклашган.

Достон Ҳамдамов ҳисобида эса 11та гол билан тугаган фойдали ҳаракатлар мавжуд. Драган Черанда бу кўрсаткич 9тани ташкил этмоқда. Ҳимоячилар орасида энг кўп узатма Фарруҳ Сайфиевга тегишли бўлиб, у 6 марта шундай ҳаракатни амалга оширган.

Голли ҳаракатлар бўйича кўрсаткичлар билан танишинг.
32 - Жалолиддин Машарипов
11 - Достонбек Ҳамдамов
9 - Драган Черан
7 - Сардор Собирхўжаев
6 - Фарруҳ Сайфиев
4 - Марат Бикмаев, Одил Ҳамробеков, Егор Кримец, Ҳусниддин Ғофуров
3 - Игорь Сергеев
2 - Владимир Козак, Ҳожиакбар Алижонов
1 - Шерзод Аъзамов, Жасур Яхшибоев, Акром Комилов, Собит Синдаров, Марко Симич.

Ўқилган: 678
Жалолиддин Машарипов Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Пахтакор” ўзида “Бухоро”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. “Насаф”да ҳам ғалаба
19:03
"Бухоро" – "Бунёдкор": Таркиблар!
18:47
Акмал Холиқов: Мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди
06:50