“Реал” ўзида “Галатасарой”га олтита гол урди, “ПСЖ”да ҳам ғалаба

ЕЧЛ “А” гуруҳидан ўрин олган ўйинлар ўз ниҳоясига етди.

“Реал” ўз майдонида “Галатасарай”ни қабул қилди. Мадридда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлги киритишди.

Учрашувда Родриго Гоэс хет-трик қайд этган бўлса, Карим Бензема дублга эришди. Яна бир голни пенальтида Серхио Рамос киритди. Шунингдек, Родриго битта голли пасни ҳам ижро этди, Марсело эса иккита самарали ҳаракатни амалга оширди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида ПСЖ ўз майдонида “Брюгге”ни минимал ҳисобда таслим этди. Парижликларнинг ягона голини 21-дақиқада Мауро Икарди киритди.

Шу тариқа, ПСЖ муддатидан аввал кейинги босқчи масаласини ҳал қилиб қўйди. “Галатасарой” эса гуруҳдан чиқа олмаслиги аниқ бўлди.

ЕЧЛ, 4-тур
А гуруҳи


Реал Мадрид Испания – Галатасарай Туркия 6:0 (4:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 4 Родриго, 2:0 – 7 Родриго, 3:0 – 14, пенальти Рамос, 4:0 – 45 Бензема, 5:0 – 81 Бензема, 6:0 – 90 Родриго.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело (Менди, 42), Вальверде, Каземиро (Модрич, 60), Кроос, Родриго, Бензема, Азар (Иско, 68).

Галатасарай – Муслера, Мариано, Луйиндама, Маркао Тейшейра, Нагатомо (Бююк, 88), Сери, Нзонзи (Байрам, 46), Лемина, Фегули, Андоне (Донк, 46), Бабел.

Огоҳлантиришлар: Нзонзи (13), Вальверде (42), Бабел (57).


ПСЖ Франция – Брюгге Бельгия 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 21 Икарди.

ПСЖ – Навас, Дагба, Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат, Гуйе, Маркиньос, Верратти (Сарабия, 90), Ди Мария, Икарди (Кавани, 72), Мбаппе (Дракслер, 83).

Брюгге – Миньоле, Коссуну, Мехеле, Дели, Рикка, Альварес, Бонавентуре, Ритс (де Кетеларе, 86), Ванакен, Диатта (Схрейверс, 77), Окереке (Дианье, 67).

Огоҳлантиришлар: Альварес (26), Верратти (54), Тиаго Силва (74).

Ўқилган: 1709
Европа Чемпионлар лигаси ПСЖ Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020га йўл олган 20 жамоа номи маълум
10:14
Европа Лигаси, 5-тур. "Арсенал" ютқазди, "Астана"нинг ажойиб ғалабаси ва бошқа натижалар
07:42
ЖЧ-2022 йўлидаги илк рақибимиз Фаластин миллий терма жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари
14:33