Отабек Ғуломхўжаев: Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз

Бугундан Саудия Арабистонида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк учрашувини Ҳиндистонга қарши ўтказади. Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Отабек Ғуломхўжаев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Аввало мезбон – Саудия Арабистонига бизни илиқ кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Биз саралаш баҳсларига деярли барча асосий ўйинчиларимизни олиб келдик. Фақатгина баъзи футболчиларимизда кичик жароҳатлар бор эканини айтиб ўтишим лозим. Аммо биз ҳар бир учрашувда бор куч ва маҳоратимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

Тўғри, мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионати финал босқичи келаси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бироқ бизнинг олдимизга саралаш баҳсларини ҳам муваффақиятли ўтказиш вазифаси қўйилган. Шу боисдан биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба қозониш ва мухлисларимизни хушнуд этиш учун майдонга чиқамиз, - деди Отабек Ғуломхўжаев.

Ўқилган: 1749
U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ислом Кенжабоев: Олимпия терма жамоамиздаги йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли
11:56
Элдор Шомуродов: Россия премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлмоқчиман
16:33
Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди
22:21