"Арсенал" ўз майдонида очко йўқотди, "Брайтон" ва "Ньюкасл"дан ғалаба

Англия чемпионатининг 11-турида "Арсенал" клуби "Эмирейтс"да "Вульверхэмптон" жамоасини қабул қилиб 1:1 натижасига рози бўлди.

Баҳсни майдон эгалари кўтаринки руҳда бошлашди, 21-дақиқада Обамеянг "тўпчилар"ни олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб биринчи бўлим якунига қадар ўзгармади. Иккинчи бўлимда меҳмонлар омадини рақиб дарвозаси олдида синаб кўришди ва 76-дақиқада Хименес орадаги фарқни йўққа чиқарди ва бу ҳисоб ўзгармади 1:1.

Қолган ўйинларда Брайтон ўз майдонида "Норвич"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди, "Шеффилд" эса "Бернли" ўйинчиларига имкон қолдирмади 3:0. "Вест Хэм" шиддатли учрашувда "Ньюкасл"га таслим бўлди 2:3.
 
Англия чемпионати 11-тур

Арсенал – Вулверхэмптон 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 21 Обамеянг, 1:1 – 76 Хименес.

Арсенал – Лено, Тирни (Колашинац, 87), Давид Луиз, Папастатопулос, Чемберс, Озил, Себальос, Гендузи, Торрейра (Сака, 73), Обамеянг, Ляказетт (Мартинелли, 60).

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Доэрти (Рубен Винагре, 71), Коуди, Рубен Невеш, Саисс, Моутинью, Дендонкер, Траоре, Диогу Жота (Нету, 90), Хименес.

Огоҳлантиришлар: Саисс (67), Диогу Жота (89).

Англия чемпионати Арсенал Вулверхэмптон
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лэмпард Азар ҳақида гапирди
14:52
Погба келажаги борасида бир қарорга келди
03:40
"Ливерпуль"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди
13:16