“ПСЖ” сафарда “Дижон”га ютқазиб қўйди

Франция чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Дижон” – “ПСЖ” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида Килиан Мбаппе ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар Шуйарнинг голидан кейин мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари иккинчи голни уришди. Қолган вақтда парижликлар ҳарчан уринишмасин вазиятни ўнглай олишмади.

Франция чемпионати, 12-тур


Дижон – ПСЖ 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 19 Мбаппе, 1:1 – 45 Шуйар, 2:1 – 47 Кадис.

Дижон – Гомис, Шафик (Мендиль, 33), Кулибали (Амальфитано, 29), Манга, Музинга, Балде (Мавидиди, 54), Лотоа, Ндонг, Шуйар, Тавареш, Кадис.

ПСЖ – Навас, Дагба, Маркиньос, Кимпембе, Диалло (Дракслер, 81), Гуйе, Паредес (Кавани, 72), Бернат (Курзава, 64), Ди Мария, Икарди, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Ндонг (12), Кадис (14), Кимпембе (15), Мендиль (58), Дракслер (90).

Ўқилган: 1890
ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради
21:26
Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида
14:56
ОЧЛ. “Пахтакор” клуби “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учради
01:29