ОФКнинг ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси вакиллари юртимизда бўлишди

28-31 октябрь кунлари Осиё Футбол Конфедерациясининг махсус ишчи гуруҳи юртимизга ташриф буюрди.

Баҳолаш комиссияси сифатида келган ОФКнинг техник директори муовини ҳамда Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ласло Сцалай, шунингдек, Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси аъзоси Рашид Амир Рашид Саид ал Бадвавий ташриф доирасида “Бунёдкор” футбол клуби академияси ҳамда Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияларини бориб кўрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад юртимизда фаолият олиб бораётган футбол академияларидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва “Бунёдкор” футбол клуби академиясининг “икки юлдузли” мақом талабаларига жавоб бериши масаласини кўриб чиқишдан иборат эди.

Баҳолаш комиссияси аъзолари ташриф давомида Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ва “Бунёдкор” футбол клуби академиясида ёш футболчиларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг билим ва маҳоратларини ошириши учун яратилган қулайликлар, академия тарбияланувчиларининг яшаш шароитлари, уларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шароитларни ўрганишди.

Қайд этиш жоиз, баҳолаш комиссияси аъзоларида юқоридаги жиҳатлар анча илиқ таассурот қолдирди. Энди “Бунёдкор” футбол клуби академияси ОФКнинг “икки юлдузли” академиялари қаторидан ўрин олиши бўйича яқин вақт ичида якуний хулосалар қабул қилинади.

Қайд этиш жоиз, тажрибада футбол академиялари уч хил тоифага – “бир юлдузли”, “икки юлдузли” ҳамда “уч юлдузли” даражада баҳоланади.

Ўқилган: 861
ОФК фаолиятига доир ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дилшод Раҳматов билан суҳбат: Колумбиядаги ЖЧ хотиралари, пандемиянинг фаолиятига таъсири ва яқинлашиб келаётган мундиал ҳақида
22:47
Ди Мария "Боруссия"га қарши ўйин пайтида : Ярамаслар, сенларга ким қўйибди футбол ўйнашни?!
17:26
Европа Лигаси, 1/16 финал анонси
19:12