Пара-таэквондочиларимиз Италиядаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишди

Италиянинг Болонья шаҳрида пара-таэквондо бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 200 дан ортиқ пара-таэквондочилар иштирок этди. Эътиборлиси, келаси йили Токио Паралимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муваффақиятли қатнашдилар.

Мусобақада Гулжаной Наимова (+58 кг), Санжар Мухторов (-61 кг) ва Фарҳод Мамазияев (-75 кг) финалгача етиб борди ва кумуш медаль билан тақдирланишди. Наимова ушбу муваффақият билан Олимпиада рейтингида 2 поғона юқорилаб олди ва айни пайтда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ўқилган: 549
UFF.uz Спорт Таэквондо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пара-атлетикачиларимиз сўнгги лицензион турнирга йўл олишди
06:36
Уйда бажариладиган бешта оддий машқ
11:36
1 йил ўтиб Аргентина Олимпиадасида Ўзбекистон делегациясига яна бир кумуш медаль қўшилди
07:11