"Навбаҳор": Футзалчиларимиздан 9-турнинг илк ўйинида мағлубият

Жиззах ва Олмалиқ шаҳарларида футзал бўйича XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 9-тур ўйинлари старт олди.

Хуршид Тожибоев ҳамда Аҳад Ҳошимов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” футзал жамоаси мазкур тур доирасидаги илк баҳсни Чирчиқнинг “Максам-Чирчиқ” жамоасига қарши ўтказди.

Голларга бой тарзда кечган мазкур учрашувда чирчиқликлар 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Футзалчиларимиз ушбу тур доирасидаги иккинчи ўйинни тақвимга кўра, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказишлари лозим эди.

Аммо фарғоналиклар мусобақага ташриф буюришмагани боис, наманганликларга 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилади.

Кейинги 3-баҳсни эса Хуршид Тожибоев шогирдлари 3 ноябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказишади.

Бўлажак баҳсда футзалчиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.      

Ўқилган: 1347
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ФИФА Президенти Жанни Инфантино ЎФА Президенти Абдусалом Азизовга табрик йўллади
10:54
Максим Шацких: Етарлича вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик
09:07
Қатар футбол ассоциацияси президенти Тошкентга келди
18:53