"Удинезе" Тудорни истеъфога чиқарди

"Удинезе" бош мураббийи Игорь Тудор истеъфога чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли Тудор лавозимидан четлатилди. Охирги ўйинларда "Удинезе" клуби "Аталанта" (7:1), "Рома" (4:0) жамоаларига ютқазиб қўйди.

Эндиликда клубни вақтинчалик Лука Готти бошқариб туради. Клуб Женнаро Гаттузо билан музокараларни олиб бормоқда. Катта эҳтимол билан Гаттузо бош мураббий этиб тайинланиши кутилмоқда.

Ўқилган: 547
Игорь Тудор Италия чемпионати Удинезе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пёнтек “Милан”да ўзига “қарғиш теккан” рақамни олди
13:38
"Интер" ва "Милан" клублари "Рома"нинг ўлжасини илиб кетмоқчи
11:58
“Рома” “Сампдория” клуби ярим ҳимоячисидан узр сўради
01:59