АГМК ўз майдонида "Локомотив" билан очко бўлиб олди

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-турида "Локомотив" клуби сафарда АГМК билан куч синашди. Муросасиз баҳсда пойтахтликлар 1:1 натижасига рози бўлишди.

Учрашувни меҳмонлар шиддатли бошлашди. Жамшид Искандеровнинг 36-дақиқада киритиган голи "Локомотив" жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу ҳисоб биринчи бўлим якунига қадар сақланиб қолди. Иккинчи бўлимида Миржалол Қосимов шогирдлари орадаги фарқни йўққа чиқариш мақсадида майдонга тушиб буни уддалашди. 81-дақиқада АГМК  легионери Элгужа Григалашвили ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва баҳс шу натижа билан якун топди  1:1.

Ўзбекисто Суперлигаси 23-тур

АГМК - "Локомотив" 1:1

Голлар:
Жамшид Искандеров 36, - 0:1. Элгужа Григалашвили 81, - 1:1.

Ўқилган: 713
АГМК Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Насаф" - "Қизилқум": Таркиблар!
20:00
Голларга бой ўйинда ёшларимиз мағлуб бўлишди
07:30
Мурод Зуҳуров: Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди
08:14