
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Арсенал"га қарши бўлиб ўтган Лига Кубоги ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Чунки баъзида ўйин очиқ тарзда кечди. Ушбу ўйинни ёш йигитларимиз узоқ вақт эслаб қолишларига умид қиламан. Ростиси, мен улар нималар қилишганини умуман тушунмадим.
Камчиликларимиз кўп. Аммо ёшларимиз "Энфилд"да тўп суришни орзу қилишарди. Бундай имкониятдан фойдаланишга интилишди", - дея Клопп сўзларидан келтирмоқда BBC.