
Англия Лига Кубогининг 4-босқичидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди. “Энфилд” бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Жамоалар ўйин давомида ҳисобда қувлашмачоқ ўйнашди. Дастлаб майдон эгалари Шкодран Мутафининг автоголидан кейин олдинга ўтиб олган бўлса, бунга “Арсенал” учта тўп билан жавоб қайтарди. Тайм сўнггида Жэймс Милнер пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни минимал кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлимда ҳам томошабинлар бешта голга гувоҳ бўлишди. Учрашув якунланиб бораётган бир вақтда Дивок Ориги чалқанча усулда дарвозани ишғол қилган ҳолда мувозанатни тиклади. Пенальтилар сериясида эса омад “қизиллар”г акулиб боқди.
Яна бир баҳсда “Манчестер Юнайтед” сафарда “Челси” билан ўйнади. Унда Маркус Рэшфорднинг дубли манкунианларга кейинги босқич эшикларини очди.
Лига Кубоги, 4-босқич
Ливерпуль – Арсенал 5:5 (2:3, 3:2), пенальти - 5:4
Голлар: 1:0 – 6, автогол Мустафи, 1:1 – 19 Торрейра, 1:2 – 26 Мартинелли, 1:3 – 36 Мартинелли, 2:3 – 43, пенальти Милнер, 2:4 – 54 Мэйтленд-Найлз, 3:4 – 58 Окслейд-Чемберлен, 4:4 – 62 Ориги, 4:5 – 70 Уиллок, 5:5 – 90+3 Ориги.
Ливерпуль – Келлехер, Эллиот, Гомес, ван дер Берг, Окслейд-Чемберлен (Чиривелья, 81), Уильямс, Лаллана, Милнер, Кейта (Джонс, 55), Ориги, Брюстер.
Арсенал – Мартинес, Мустафи, Бельерин, Холдинг, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Себальос, 72), Уиллок, Мартинелли, Озил (Гендузи, 65), Колашинац (Тирни, 83), Сака.
Огоҳлантиришлар: Брюстер (24), Лаллана (44), Уиллок (64), Колашинац (77), Сака (85).
Челси – Манчестер Юнайтед 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 25, пенальти Рэшфорд, 1:1 – 61 Батшуайи, 1:2 – 73 Рэшфорд.
Челси – Кабальеро, Алонсо, Геи, Джеймс, Зума, Гилмур (Маунт, 70), Ковачич, Пулишич (Педро, 70), Жоржиньо, Хадсон-Одои, Батшуайи (Абрахам, 78).
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Уильямс, Магуайр, Линделеф (Марсьяль, 66), Уан-Биссака, Джеймс, Мактомини, Лингард (Перейра, 67), Фред, Рохо, Рэшфорд (Янг, 80).
Огоҳлантиришлар: Мактомини (11), Батшуайи (18), Фред (83), Ковачич (90).
*****
Эътиборингизга Оригининг ҳисобни тенглаштирган голини ҳавола этамиз: