Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлишди

Болалар ва ўсмирлар футболига эътибор қаратиш, бу орқали эса келажакда терма жамоаларимизда кўплаб истеъдодларнинг пайдо бўлишини таъминлаш Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳозирги кунда асосий мақсад ва вазифаларидан биридир. Бунинг учун эса барча вилоятларда, айниқса чекка ҳудудлар ва қишлоқлардаги ёшларга ҳаваскор даражадан профессионал футболга ўтиш жараёнини осонлаштириш талаб этилади.

Айнан шу мақсадда ЎФА мутахассислари республика бўйлаб сафарда бўлиб, футбол мактаблари, академиялар, клублар фаолиятини чуқур ўрганишяпти. Мавжуд шароитларни янада яхшилаш ва янги футбол объектларини барпо этиш чоралари кўрилмоқда. Навбатдаги хизмат сафари Қорақалпоғистон ва Хоразмга амалга оширилди. Ушбу ҳудудларнинг кўплаб туманларида БЎСМ ва БЎФМлар фаолияти ўрганиб чиқилди. Олимпия захиралари коллежларида футбол йўналишини кучайтириш, янги футбол мактаблари учун қулай жойлар топилиб, инфратузилмани янгилаш, стадионлар ҳолатини яхшилаш, замонавий кўринишга келтириш масалаларида тегишли кўрсатмалар берилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигида мутахассислар ушбу сафарлар давомида ёш футболчилар, мураббийлар, махаллий мутахассислар, фаҳрийлар ва футбол мухлислари билан яқиндан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммолар, футболимиздаги вазиятни яхшилаш борасидаги таклифларни эшитиб, хулосаларини қайд этишмоқда.

Албатта, бу маълумотлар таҳлил қилиниб, футболни ривожлантириш борасидаги режаларга киритиб бориляпти.

Ўқилган: 1211
Равшан Эрматов ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” сафарда йирик ғалабани қайд этди ва биринчи ўринга кўтарилди
17:51
Роберт Левандовски: Ёшим 31 да, лекин мен буни ҳис қилмаяпман
08:34
Гризманн: "Атлетико"дан кетиш? Мен бунақа хабарлардан тўйганман: ҳар йили шу аҳвол
19:42