Тошкентда аёллар футболи бўйича ФИФАнинг мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини янада ривожлантириш ҳамда фаолият олиб бораётган мураббийлар маҳоратини ошириш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

25 октябрдан буён пойтахтимизда аёллар футболи бўйича ФИФАнинг мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда. Ўқув жараёни ОФК ҳамда ФИФА инструктори, ОФКнинг техник эксперти Хестерин де Реус раҳбарлигида ташкил этилмоқда. Курслар давомида мураббийлар ўзларининг ҳам амалий ҳам назарий билимларини янада бойитиб олиш имконига эга бўлишмоқда.

Аёллар футболи бўйича ўтказилаётган мазкур ФИФА курсларининг асосий мақсади – мураббийлар малакасини ошириш, уларни турли ёш тоифалари билан бирдек самарали ишлашини таъминлаш, қолаверса уларнинг, машғулот жараёнларига янги кўникмаларни доимий татбиқ этиб боришини йўлга қўйиш саналади.  

Қайд этиш жоиз, ушбу ўқув курсаларида 28 нафар мураббийлар ҳамда айни пайтда футболчилик фаолиятини давом эттираётган бир қатор аёл футболчилар иштирок этишмоқда.

Ўқилган: 759
Аёллар футболи Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Андижанка” футбол клуби ҳақида маълумот
10:15
Бугун футзал бўйича аёллар чемпионати якунланади
10:22
Ўзбекистон Суперкубоги. “Бунёдкор-W” ва “Севинч” футболчиларининг кенгайтирилган рўйхати
17:14