“Рома” клуби ўз дарвозаси томон пенальти белгилаган ҳакамларга миннатдорчилик билдирди

Римнинг “Рома” клуби ЕЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”си билан дуранг ўйнади. Учрашув мобайнида ўйинни бошқарган ҳакамлар “бўрилар” дарвозаси томон ноҳақ пенальти белгилади.

Учрашув якунлангач, римликлар матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди.

“Жамоа раҳбарияти ўйиндан кейин учрашув расмийлари билан суҳбатлашди ва улар пенальти тайинлаш қарори хато бўлганини тан олишди. Биз уларни самимийлик ва ҳалоллик учун ҳурмат қиламиз ва миннатдорчилик

билдирамиз. Энди асосий эътиборимизни навбатдаги ўйинларга қаратамиз”, - дейилади клубнинг Twitter‘даги расмий саҳифасида.

Италия чемпионати Ҳакамлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Интер”нинг собиқ футболчиси “Милан”га ўтиши мумкин
09:04
“Милан” ўз майдонида очко йўқотди
00:04
“Аталанта” Бергамода “Удинезе”ни таслим этди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди
00:16