"Саутгемптон" жамоаси АПЛнинг 10-турида "Лестер" (0:9)дан учралган мағлубиятдан кейин бош мураббий Ральф Хазенхюттл борасида муҳим қарорга келди.
Daily Mail нашрида ёзилишича, клуб раҳбарияти "Саутгемптон"нинг 0:9 ҳисобида ютқазганига қарамай, уни истеъфога чиқармоқчи эмас.
Раҳбарият унга яна имконият бермоқчи. 52 ёшли австриялик мутахассис 2018 йилнинг декабридан буён жамоани бошқариб келмоқда.
Ҳозирда жамоа АПЛнинг 10-туридан кейин турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.