“Пахтакор” — Ўзбекистон Кубоги-2019 соҳиби!

Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган "Пахтакор" — АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “шерлар”нинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Драган Черан узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб чиройли голга муаллиф бўлди.

60-дақиқада ўтиб бораётган бир вақтда учрашув ҳаками олмалиқликлар дарвозаси томон енальти белгилади. Уни Черан муваффақиятли якунлаб, жамоасининг иккинчи голини урди.

77-дақиқада Черан Жалолиддин Машариповнинг узатмасидан кейин яна бир чиройли голни урди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, “Пахтакор” Суперлига чемпионлиги кетидан Ккубокка ҳам эга чиқди.

Ўзбекистон Кубоги, финал

"Пахтакор" — АГМК 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 – 31 Черан, 2:0 – 61 Черан, 3:0 – 77 Черан

"Пахтакор": Элдор Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев (Владимир Козак, 89), Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Егор Кримец, 89), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 80).

АГМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Эркин Бойдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов, Элгужа Григалашвили (Санъат Шихов, 63), Шаҳзод Нурматов (Жасур Ҳакимов, 73), Мурод Тошматов.

АГМК Пахтакор Ўзбекистон кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эктор Купер кетиши керакми? Унга охирги марта Яманга қарши имкон бериш лозим - ўзгартирмаса кетиши керак!
08:26
"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди
01:48
Умид Аҳмаджонов ЎФА Биринчи вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёзди
13:57