“Бунёдкор”нинг собиқ футболчиси El Mundo Deportivo нашрига интервью берди

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби собиқ футболчиси бразилиялик Ривалдо “Барселона” клубининг ҳужум чизиғи ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Месси-Суарез-Гризманн триоси яхши ўйин намойиш этишга қодирлигини амалда кўрстмоқда. Аммо барибир бу учлик Неймар давридаги триодан заиф кўринади.

Неймар голлар уришдан ташқари, кўплаб голларга ҳаммуаллифлик қиладиган ва керак бўлганда ўйинни назорат қила оладиган ноёб ўйинчи эди.

Гризманнга бу фазилатлар етишмайди. У ҳали жамоанинг ўйин услубига тўлиқ мослашиб кетгани йўқ”, - дейди бразилиялик футболчи El Mundo Deportivo нашрига.

Интервьюлар Мозий юлдузлари Ривалдо
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Анчелотти "Эвертон" хўжайини билан учрашди. У "Наполи"ни бутунлай тарк этмоқда
20:06
“Олтин тўп”ни ким олиши маълум
11:20
As: ФИФАнинг рамзий терма жамоасида "Барселона"дан кўра "Реал" футболчилари кўпроқ
19:16